Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгашининг ташкилий конференциясини ўтказиш 


ТАРТИБИ


(ташкилий йиғилишни вилоятдаги обрў-эътиборга эга бўлган ҳамда тумандан Республика таъсис конференциясига ишончли вакил этиб белгиланган маҳалла фуқаролар йиғини раиси очади.)


Раислик қилувчи: (Тайлоқ тумани “Равот” МФЙ раиси, Республика таъсис конференциясига ишончли вакил Саидмуродов Рўзимурод Ахтамович очади) 

Ассалому-алайкум, ҳурматли конференция иштирокчилари! 
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 
2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгашининг ташкилий конференциясини  ўтказишга тўпландик. 
Конференцияда шаҳар ва туманлар кенгашларининг ташкилий конференцияларида сайланган 172 нафар делегатларнинг ____ нафари иштирок этмоқда. 
Делегатларнинг 140 нафари маҳалла раислари, маслаҳатчилари, масъул котиблари, посбонлари; 
16 нафари шаҳар ва туманлар ҳокимлари - ҳудудий кенгашлар раислари;
 16 нафари республика ташкилий  конференциясига ишончли вакил этиб белгиланган  маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларини ташкил этади. 
Шунингдек, конференцияда Самарқанд вилояти ҳокими Оқбутаев Ҳиммат Қўчқорович, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жониқулов Шавкат Ўроқович, Молия, Ички ишлар, Меҳнат, Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Нуроний” жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотларнинг вилоят бўлимлари  раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Бугунги ташкилий конференцияда  жами 210 нафар иштирокчи қатнашмоқда.
Конференцияни очиш учун барча асосларимиз бор.
 “Ташкилий конференция очилсин” деган таклиф тушди. Ушбу таклифни маъқуллаб овоз беришингизни сўрайман. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат.
“Ташкилий конференцияни очиқ” деб, эълон қиламан.
Бугунги ташкилий конференцияни олиб бориш учун Ҳайъат аъзоларини сайлаб олишимиз зарур. Ҳайъат аъзоларининг сони ва таркиби тўғрисида кимда қандай таклифлар бор? 
Ушбу масала юзасидан сўз Жомбой тумани, “Қанғли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Фахриддин Назаровга берилади. 
 “Ҳайъат аъзолари 7 кишидан иборат бўлсин” деган таклиф тушмоқда. Ушбу таклифни овозга қўяман. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. Маъқулланди.
 Энди ҳайъат аъзоларининг таркибига ўтамиз.
(Рўйхат Фахриддин Назаров томонидан ўқиб берилади).
Ҳайъат аъзоларининг таркиби ҳамда улардан бири йиғилишга котиблик қилиши бўйича таклиф киритилмоқда 
Агар бошқа таклифлар бўлмаса, тасдиқлаб беришингизни сўрайман.
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. Бир овоздан тасдиқланди.
Ҳайъат аъзоларини ўз жойларини эгаллашларини сўрайман, марҳамат.
Раислик қилувчи: (“Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Шавкат Жониқулов олиб боради) 
Ҳурматли конференция қатнашчилари! 
Конференция кун тартибини тасдиқлаб олишимиз лозим.
Ташкилий конференция кун тартибига 8 та масала киритилмоқда:
биринчи масала – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти  кенгашини тузиш ва аъзоларини тасдиқлаш;
иккинчи масала – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши Низомини муҳокама қилиш;
учинчи масала – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайлаш;
тўртинчи масала – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши ижро аппарати тузилмаси (структураси)ни тасдиқлаш;
бешинчи масала – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти  кенгаши раиси, биринчи ўринбосари, раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Кенгаш котибини тасдиқлаш;
олтинчи масала - Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши бошқаруви таркибини тасдиқлаш.
еттинчи масала – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ташкилий конференциясида иштирок этиш учун делегатлар сайлаш;
саккизинчи масала –шаҳар ва туманлардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича “Йўл харитаси”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида.
Кун тартибини тасдиқлаш учун овоз беришингизни сўрайман. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. 
Ташкилий конференция кун тартиби бир овоздан маъқулланди. 
Энди, конференция Регламентини белгилаб олсак. 
Асосий маърузалар учун 15-20 дақиқа.
Музокаралар учун 3-5 дақиқа. 
Қўшимча сўзга чиқувчилар учун 2-3 дақиқа белгиланса ва конференцияни танаффуссиз якунласак, деган таклиф тушди. Ушбу таклифлар бўйича ўз муносабатингизни билдиришингизни сўрайман. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. 
Таклиф бир овоздан маъқулланди. 

Ҳурматли конференция иштирокчилари! 
Кун тартибидаги масалаларнинг ҳар бирини кўриб чиқиб, муҳокама этишга ўтамиз. Кимда қандай фикр-мулоҳаза ёки таклифлар бўлса, бемалол билдиришингиз мумкин. 

Ҳурматли конференция иштирокчилари!
Ҳақиқатдан ҳам Муҳтарам Президентимизнинг мазкур Фармони ўз вақтида қабул қилинган бўлиб, маҳалла институтини аҳолига энг яқин ва халқчил тузилмага айлантириш бўйича ўта долзарб масалаларни қамраб олган ва уларнинг ечимлари кўрсатиб берилган дастурий муҳим ҳужжат ҳисобланади. 
Кун тартибидаги 1-масала юзасидан сўз Ургут тумани “Украч” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Садриддин Отамуродовга берилади. (Кенгаш сонини айтади)
Раислик қилувчи:  Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгашини      43 кишидан иборат тартибда тузиш бўйича таклиф тушмоқда. Ушбу таклифга муносабат билдиришингизни сўраймиз. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. Таклиф қабул қилинди. 
Энди кенгаш аъзолигига тавсия этилган номзодлар муҳокамасига ўтамиз. Марҳамат номзодлар билан танишинг.
(Ургут тумани “Украч” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Садриддин Отамуродов кенгаш таркибини ўқиб беради.)
– Саволлар борми? Овозга қўяман. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Бир овоздан тасдиқланди.

Янги тузилган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд  вилояти кенгаши аъзоларини табриклаймиз. Уларнинг ишларига муваффақиятлар тилаймиз. 

Ҳурматли конференция иштирокчилари! 
Кун тартибидаги 2-масала муҳокамасига ўтамиз. 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши Намунавий низоми лойиҳаси конференция делегатларига тарқатилган. Ушбу Низом лойиҳаси маҳалла соҳасида катта амалий тажриба ва билимга эга бўлган олим ва мутахассислардан иборат ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан тайёрланган бўлиб, кенгаш фаолиятини тартибга солиш бўйича барча ҳуқуқий-меъёрий масалаларни қамраб олган. 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд  вилояти  кенгаши Намунавий низоми лойиҳаси бўйича фикр-мулоҳазаларни умумлаштириб, республика ташкилий конференцияси муҳокамасига киритиш ҳақида таклиф бор. Ушбу таклифга муносабат билдиришингизни сўрайман. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. 

Раислик қилувчи: Кун тартибидаги 3-масала – Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти  кенгаши Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида.
Ушбу масала юзасидан сўз Самарқанд шаҳар “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ғаффор Махмудовга берилади. 

Раислик қилувчи: Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти  кенгашининг
 3 кишидан иборат таркибда Тафтиш комиссиясини тузиш таклифи киритилмоқда. Ушбу таклифга муносабат билдиришингизни сўраймиз.
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. Таклиф қабул қилинди. Энди комиссия аъзоларини сайлаш масаласига ўтамиз. Марҳамат номзодлар билан танишинг.
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Бир овоздан маъқулланди.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти  кенгаши Тафтиш комиссияси раиси ва аъзоларини табриклаймиз. Уларнинг ишларига муваффақиятлар тилаймиз. 

Раислик қилувчи: Кун тартибидаги 4-масала муҳокамасига ўтамиз.  
Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши ижро аппаратининг Намунавий тузилмаси ва ижро аппарати ходимларининг чекланган сони белгилаб қўйилган. Экранда намойиш қилинмоқда.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд  вилояти  кенгаши ижро аппаратининг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш ҳақида таклиф бор. Ушбу таклифга муносабат билдиришингизни сўрайман.
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат.
Бир овоздан тасдиқланди.

Раислик қилувчи: Кун тартибидаги 5-масала муҳокамасига ўтамиз.  
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти  кенгаши раиси, раиснинг биринчи ўринбосари, раиснинг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Кенгаш котибини тасдиқлаш масаласи киритилган. 
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 3 февралдаги “Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти  кенгаши раиси лавозимига жамоатчилик асосида Самарқанд вилояти ҳокими Ҳиммат Қучқорович Оқбутаев номзоди тавсия этилмоқда. Ушбу таклифга муносабат билдиришингизни сўрайман.
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. Бир овоздан маъқулланди.
Ҳурматли делегатлар! Сизнинг номингиздан, вилоятимизнинг барча маҳаллалари номидан Муҳтарам Химмат Қучқоровични фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти кенгаши раиси лавозимига тасдиқланганлиги билан самимий табриклаймиз. Мустаҳкам соғлиқ-саломатлик, келгусидаги фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурматли конференция иштирокчилари!
– Самарқанд вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, бир вақтнинг ўзида “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлими раиси лавозимига ____________________ номзоди;
- кенгаш раисининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига ______________________ номзоди,  

- диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига ____________________ номзоди;
 кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига ____________________ номзоди, 
Кенгаш котиби  лавозимига __________________________ номзодлари тавсия этилмоқда.
Ушбу масала юзасидан сўз  “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Каттақўрғон тумани раисининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари  Қамариддин Аҳмедовга берилади. 
Раҳмат. Ҳурматли конференция қатнашчилари, ушбу таклифларга муносабат билдиришингизни сўраймиз. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат.
Ҳурматли _____________________ни раиснинг биринчи ўринбосари, ___________________ни ёшлар ишлари бўйича ўринбосари, ____________________ни диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари, __________________ни кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, __________________ни Кенгаш котиби – Самарқанд вилояти кенгаши ижро аппаратининг Ташкилий-услубий шўъбаси мудири лавозимларига тасдиқланганлиги билан табриклаймиз. Келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз.

Энди 6-масала муҳокамасига ўтамиз. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд 
вилояти кенгаши бошқаруви таркибини тасдиқлаб олишимиз керак.
Ушбу масала бўйича сўз Қўшработ тумани “Юқори Жўш” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдуалим Носировга берилади.
Овозга қўяман. Кимда ким кенгаш бошқаруви таркиби 13 нафардан иборат бўлсин деса, овоз беришларини сўрайман.
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Қабул қилинди.
Энди кенгаш бошқаруви аъзоларига тўхталамиз.
Овозга қўяман. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ.
Кенгаш бошқаруви таркиби бир овоздан тасдиқланди. Кенгаш бошқаруви аъзоларини табриклаймиз, ишларига муваффақиятлар тилаймиз.
Раислик қилувчи: Кун тартибидаги 7-масала – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ташкилий конференциясига делегатларни сайлаб олишимиз керак. 
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ташкилий конференциясида иштирок этиш учун Самарқанд вилоятига жами 28 ўрин ажратилган. 
Вилоят  кенгашидан 2 нафар, ҳар бир туман ва шаҳардан 1 нафардан  ишончли вакиллар, шунингдек, вилоятдаги 1089 та фуқаролар йиғинлари сонининг 0,7 фоизи миқдорида – 8 нафар ходимларни делегат сифатида кўрсатиш таклиф этилмоқда. 
Таклиф учун сўз Ургут тумани  “Юқори Қаланғар” маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Меҳрия Ярбабаевага берилади.
Номзодлар бўйича бошқа таклифлар борми? Йўқ.
Овозга қўяман. 
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат. 
Сайланган делегатларни самимий табриклаймиз. Улар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ташкилий конференциясида вилоятдаги барча фуқаролар йиғинлари номидан муносиб иштирок этадилар деб, ишонч билдирамиз.

Ҳурматли конференция иштирокчилари! 8-масала шаҳар ва туманлардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича “Йўл харитаси” тайёрланган ва Сизларга тарқатилган. Кимда қандай таклиф, қўшимча ва ўзгартиришлар бор? Агар таклифлар бўлса, конференция котибига топширишингизни сўраймиз.
Туманлар ва шаҳарлардаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан шароити оғир бўлган маҳаллаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш таклифи тушмоқда. Муносабат билдиришингизни сўраймиз.
– Розилар?
– Қаршилар?
– Бетарафлар? Йўқ. Раҳмат
Бир овоздан тасдиқланди.

Энди сўзни вилоят ҳокими, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раиси Оқбўтаев Ҳиммат Қўчқоровичга берамиз. Марҳамат.

Ҳурматли конференция иштирокчилари! Конференция кун тартибига киритилган барча масалаларни атрофлича кўриб чиқдик ва тегишли қарорларни қабул қилдик.

Бошқа таклиф ёки фикр-мулоҳазалар бўлмаса, бугунги биринчи ташкилий конференция ишини якунласак.
Конференция қарори билан ташкил этилган  фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилояти  кенгаши ва унинг ижро аппарати Муҳтарам Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни астойдил ва сифатли тарзда амалга оширадилар деб, ишонч билдирамиз.
Бу борада ҳаммангизнинг номингиздан Самарқанд вилояти кенгаши ва унинг ижро аппарати фаолиятига омадлар тилаб қоламиз.
Шунинг билан Самарқанд вилояти кенгашининг биринчи ташкилий конференциясини ёпиқ деб, эълон қиламан.
Конференция ишидаги фаол иштирокингиз учун ҳаммага катта раҳмат, соғ бўлинглар. 

Эътиборингиз учун раҳмат!

Таъсис Конференция
Ҳажми: 106.50 KB
Формат: doc

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech