Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Келдияров Парвозбек Тўлқинович
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилоят кенгашининг Ахборот коммуникатция технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш гуруҳи раҳбари
Телефон:
(0-366) 210-18-06
Факс:
(0-366) 210-18-07
Электрон почта: akt@sq.rmk.uz

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, норматив ҳуқуқий хужжатлар ва Низомга риоя этган ҳолда фаолият йўналишидан келиб чиқиб, мазкур қонунчилик нормаларнинг ижросини таъминлайди;

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари, ҳудудларга ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган ҳужжатларда вилоят Кенгаши ижро аппаратига юклатилган вазифалар ижросини қатъий назорат қилиш ва ўз вақтида уларнинг бажарилиши ҳақида вилоят ҳокимлиги ҳамда республика кенгашига ахборот тақдим этилишини таъминлайди;
  • тизимда йўналишга доир ҳисоботни йўлга қўяди;
  • фаолият йўналишидан келиб чиқиб туман (шаҳар) кенгашлари  фаолиятини мувофиқлаштиради, тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботлар тайёрлайди;
  • фуқаролар йиғинлари масъул ходимларини «Маҳалла» ахборот тизимида ишлаш ва маълумотлар киритиш бўйича назарий ўқитиш ва амалий машғулотлар ўқув семинарларини ташкил этади;
  • кенгаш тизимида ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича туман (шаҳар) кенгашлари  фаолиятини чуқур таҳлил этган ҳолда вилоят кенгашига таклифлар киритади;
  • корхона, ташкилот ва муассасалар билан ўзаро электрон ҳужжат алмашувини такомиллаштириш хамда интеграция ишларини амалга ошириш юзасидан янги лойиҳалар бўйича вилоят кенгашига таклифлар киритади;
  • вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари  ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ягона бир тармоққа бирлаштириш бўйича яратилаётган кўп босқичли ҳимояланган корпоратив тармоқ, корпоратив электрон ҳужжат алмашув тизими, корпоратив электрон почта ва вилоят кенгашининг корпоратив портали пилот лойиҳасининг иш жараёнини таҳлил қилади ва тизимли равишда такомиллаштиради;
  • фаолият йўналишидан келиб чиқиб вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари  фаолиятида тегишли ахборот, маълумот ва ҳисоботларни тайёрлайди;
  • вилоят кенгашининг ҳимояланган корпоратив тармоғини узлуксиз ишлаши ва техник назоратини таъминлайди;
  • вилоят кенгашининг расмий веб-сайтига доимий равишда маълумотларни жойлаштириб боради;
  • вилоят кенгаши ижро аппарати ходимларининг барча компьютер жамланмаларини доимо соз ҳолатини таъминлайди;
  • вилоят кенгашининг интернет тизимини доимий назорат қилади ва узлуксиз ишлашини таъминлайди;
  • вилоят кенгашининг электрон почта тизимини узлуксиз ишлашини таъминлайди;
  • вилоят кенгаши раиси биринчи ўринбосарининг буйруғига биноан тегишли ҳудудий бўлимларга кураторликни амалга оширади;
  • юридик ва жисмоний шахсларнинг хат ва мурожаатларини ўрганиб, таҳлил қилади, уларга жавоб йўллайди ва фуқароларни қабул қилади;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни амалга оширади.


Ду
09:00 - 12:00
Се
09:00 - 12:00
Чо
09:00 - 12:00
Па
09:00 - 12:00
Жу
09:00 - 12:00
Ша
Як
Қабулига ёзилиш

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech