Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Самарқандда 85 фоиздан ортиқ маҳаллада сайловлар бўлиб ўтди
17 May 2019
Республикамизнинг барча ҳудудлари сингари Самарқанд вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 15 февралдаги қарори асосида фуқаролар йиғинлари раислари сайловлари бўлиб ўтмоқда.

- Бугунги кунга қадар вилоятимиздаги мавжуд 1094 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 935 тасида, яъни 85 фоиздан ортиқ фуқаролар йиғинларида сайловлар ўтказилиб, 935 та маҳалла раислари сайланди, - дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Самарқанд вилоят кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, “Маҳалла” фонди вилоят бўлими бошқаруви раиси Бадриддин Насриев. Ушбу сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга 1 млн 980 мингга яқин фуқаролар ичидан 240 минг нафардан ортиқ вакиллар сайлаб олинган, 935 та МФЙда 193 мингга яқин вакиллар, яъни сайланган вакилларнинг қарийб 79 фоизи иштирок этган. Вилоятнинг Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Оқдарё ва Тойлоқ туманларида сайловлар якунига етказилди. Булунғур, Иштихон, Каттақўрғон ва Қўшработ туманларида сайлов жараёнлари якунланиш арафасида.

Сайлов натижаларига кўра, ҳар бир фуқаролар йиғинларига вилоят бўйича 3 нафарга яқин номзодлар тўғри келмоқда. Сайланган раисларнинг 490 нафари биринчи марта ушбу лавозимларга сайланди. Сайланган раисларнинг 67 нафарини аёллар ва 9 нафарини халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари депутатлари ташкил этган. Уларнинг 556 нафари (59%) олий, 377 нафари (40%) ўрта махсус маълумотли раислар ташкил этмоқда.

Сайлов участкаларининг 663 таси мактабларда, 97 таси лицей ва коллежларда, 20 таси мусиқа ва санъат мактабларида, 79 таси маҳалла биносида, 39 таси тўйхоналарда, 13 таси маданият марказларида ва бошқа ташкилот ва идоралар биноларида ўтказилган.

- Сайловларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида ташкилий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди Булунғур туман кенгаши раиси Абдунаби Маллаев. Сайловда иштирок этаётган вакилларни зериктириб қўймаслик мақсадида эса турли маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.

- Маҳалламиздаги фидокор аёл Гулсум Асқаровога овоз бердим. Бу йилги сайловларнинг ёпиқ тарзда ўтказилаётганлиги адолат мезонларига тўла мос келади деб ўйлайман дейди, - Булунғурнинг “Бешқўтон” МФЙ фуқароси, пенсионер Холдор опа Ҳасанова. Ҳеч қандай таниш-билишлик ва ноқонуний хатти-ҳаракатларни кузатмадим. Тўғриси, жуда хурсандман.

Хуллас, бугун вилоятдаги сайлов ўтказилаётган ҳудудларда ободонлаштириш ишлари, озиқ-овқат ҳамда яхна ичимликлар савдоси,тез тиббий ёрдам хизмати, жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар бўлимларидан масъуллар, Ёнғин хавфсизлиги хизматлари ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган.

Шунингдек, вилоятда 20 майга қадар якунига етказиш режалаштирилган сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда сектор раҳбарларининг масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар томонидан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда ўтказилаётган сайловлар тўлиқ назоратга олинмоқда.

Умид СОРИЕВ, “Халқ сўзи”.
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 259

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech