Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Тойлоқ туманида 13 та маҳаллага раис сайланди
13 May 2019

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида 13 та маҳалла учун фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови ўтказилди.

“Нурли йўл” маҳалласи:

Маҳалла раислигига сайлов ҳудуддаги 15-мактабнинг кириш фоесида кўтаринки руҳда ўтказилди. Сайлов жараёни тўғри ташкил этилиб, маданий тадбир мактаб ҳовлисининг боғида ташкил этилди.

Овоз бериш жараёнида сайланган 435 нафар вакилларнинг 292 нафари қатнашиб, ўзларига муносиб номзодни раис сифатида сайлаб олди. Яъни, якунда энг кўп овоз тўплаган Хурсан Исрофилова “Нурли йўл” маҳалласи раиси этиб сайланди.   


“Муборак” маҳалласи:

720__C45GC9mVGUeK8gsCRHEHyHdyRA1BVM-u.jpg

Сайлов жараёни 14-мактаб биноси ҳовлисида ўтказилди.

Сайловда вакил сифатида сайланган 247 нафар сайловчидан бюллетень олиб овоз берганлар 187 нафарни ташкил этди. Саноқ комиссияси хулосасига кўра, номзоди кўрсатилган Саида Турсунова 46 та, Абдузоит Аҳмедов 16 та овоз олгани ва Салоҳиддин Бобоев вакилларнинг 128 та овозини тўплаб, “Муборак” маҳалласи раислигига кейинги уч йилга сайлангани эълон қилинди.

Ҳусан Элтоев.



Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 241

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech