Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
ҚАЙРОҚЛИ МАҲАЛЛАСИГА ЯНГИ РАИС САЙЛАНДИ
15 May 2019
   Айни кунларда республикамиз бўйлаб маҳалла фуқаролар йиғини раислигига сайловлар қизғин давом этмоқда.
     Мазкур сайловлар 2018 йилда қабул қилинган “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Қонунга асосан тамомила янгича талаблар асосида эркин, ошкора ва шаффоф тарзда ўтказилмоқда.
     Қайроқлида ўтказилган сайловда маҳалла фуқароларининг сайлаш ҳуқуқига эга бўлган вакилларидан 425 нафари иштирок этишди.
     Тадбир аввалида сўз олганлар ушбу сиёсий жараён мамлакатимизда йўлга қўйилган демократик сайлов тизимининг узвий бир қисми, фуқароларнинг ўз хоҳиш-истакларини эркин ифода қилиш имкониятларидан бири эканлигини таъкидлашди.
Номзодлар дастлаб сайловчиларга ўз дастурларини ўқиб эшиттиришди.
     Яширин овоз бериш асносида ўтказилган сайлов натижаларига кўра, сайловчилар вакилларининг нисбатан кўп овозини тўплаган Ҳақберди Мелиқулов маҳалла фуқаролар йиғинига раис этиб сайланди.
     Шунингдек, шу куни сайлов участкасида китоб ярмаркаси ҳам ташкил қилинди. Қайроқлиликлар ярмаркада харид қилган китобларини мактаб кутубхонасига совға қилдилар.
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 237

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech