Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
САЙЛОВЛАР ВИЛОЯТДА КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТМОҚДА
16 May 2019
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Самарқанд вилоятида ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 15 февралдаги қарори асосида фуқаролар йиғинлари раислари сайлови бўлиб ўтмоқда. Бугунги кунга қадар вилоятдаги мавжуд 1094 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг 935 тасида, яъни 85 фоиздан ортиқ фуқаролар йиғинларида сайловлар ўтказилиб, 935 та маҳалла раислари сайланди. Ушбу сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга 1 млн 980 мингга яқин фуқаролар ичидан 240 минг нафардан ортиқ вакиллар сайлаб олинган, 935 та МФЙда 193 мингга яқин вакиллар, яъни сайланган вакилларнинг қарйиб 79 фоизи иштирок этган. Вилоятимизнинг Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Нарпай, Нуробод, Оқдарё ва Тойлоқ туманларида сайловлар якунига етказилди. Булунғур, Иштихон, Каттақўрғон ва Қўшработ туманларида сайлов якунланиши арафасида. Сайлов натижаларига кўра ҳар бир фуқаролар йиғинларига вилоят бўйича 3 нафарга яқин номзодлар тўғри келмоқда. Сайланган раисларнинг 490 нафари биринчи марта ушбу лавозимларга сайланди. Сайланган раисларнинг 67 нафарини аёллар ва 9 нафарини халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари депутатлари ташкил этган.
photo_2019_05_13_14_04_44.jpg

           Сайланган раисларнинг 556 нафари (59%) олий, 377нафари (40%) ўрта махсус маълумотли раислар ташкил этмоқда. 663 та сайловлар мактабларда, 97 таси лицей ва коллежларда, 20 таси мусиқа ва санъат мактабларида, 79 таси маҳалла биносида, 39 таси тўйхоналарда, 13 таси маданият марказларида ва бошқа ташкилот ва идоралар биноларида ўтказилган.Сайловларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида ташкилий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сайловда иштирок этаётган вакилларни зериктириб қўймаслик мақсадида турли маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.сайлов ўтказиладиган жойда ободонлаштириш ишлари амалга оширилаяпти;жамоат тартибини сақлаш мақсадида ички ишлар бўлимларидан масъуллар, Ёнғин хавфсизлиги хизматлари ходимларининг навбатчилиги ташкил этилган;шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари навбатчилиги, сайлов ўтадиган жойларда озиқ-овқат ҳамда яхна ичимликлар савдоси йўлга қўйилмоқда.Сайловларни ташкил этиш ва ўтказишда сектор раҳбарларининг масъулиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар томонидан ўзларига бириктирилган маҳаллаларда ўтказилаётган сайловлар тўлиқ назоратга олинмоқда.Сайлов бўйича ташкил этилган ва ўтказилган тадбирлар оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб борилишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

          Вилоят, туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссиялари ҳамда маҳаллаларда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Ишчи гуруҳлари учун Телеграмм мессенджеридаги “SAYLOV-2019 SAMARQAND” https://t.me/saylov2019samarqand йўлга қўйилди. Ушбу телеграмм мессенджерига вилоят, туман (шаҳар) кўмаклашувчи комиссиялари ҳамда маҳаллаларда ташкил этилган Ишчи гуруҳлари аъзолари гуруҳга қўйилди. Бугунги кунда Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда фуқароларни қизиқтираётган саволларга ва мурожаатларга телеграмм мессенджери орқали жавоб берилмоқда. Бундан ташқари, вилоят кенгашининг https://samarqand.mahallakengashi.uz сайтида рукн яратилган ҳолда сайлов жараёнлари кенг ёритиб борилмоқда.

       Вилоятда 20 майга қадар сайловларни якунига етказиш режалаштирилган. Қолган маҳалла фуқарорлар йиғинлари сайлови ҳам фуқаролар фаоллиги, ишчи гуруҳлар ва кўмаклашувчи комиссияларнинг ташкилотчилиги остида юқори савияда ўтказилади.

 

Вилоят маҳаллалар кенгаши бошқаруви



Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 217

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech