Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Бир қуюнга дош беролмаган янги уйлар.
19 Aug 2019
2019 йил 16 август куни “Самарқандликлар” каналининг Телеграм мессенжерига жойлаштирилган Самарқандда қуюн” Обод қишлоқ” уйлари томларини  учириб кетди номли видеосига муносабат.
Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани Тўрон МФЙга қарашли
Янгиҳаёт 2 қишлоғидаги “Обод қишлоқ” дастури доирасида қурилган  уйларнинг томини қуюн учириб юборди. Хўш бунга ким айбдор? Давлатимиз томонидан “Обод қишлоқ” дастури бўйича ҳудудларда аҳолининг яшаш шароитини  янада  яхшилаш мақсадида катта маблағлар ажратилмоқда. Аммо энг ачинарлиси шундаки айрим қурувчиларнинг ўз ишига масулиятсизлик билан ёндашиши, ишларни сифатсиз амалга ошириши шундай ачинарли ҳолатларни келтириб чиқармоқда. Бу ҳолат қачонгача давом этади? Наҳот бу каби ҳолатларга кўз юмиб кетаверсак? Қурган уйлар  биргина қуюнга хам дош бера олмаса? Бу кетишда биз қачон мамлакатимизни обод қиламиз? Қачонки ҳар биримиз ўз ишимизга виждонан, маъсулият билан ёндошсак, бирлашиб шу азиз халқимиз, юртимиз учун хизмат қилсак, шундагина гўзал ва обод юртга айланамиз!!

Вилоят маҳаллалар кенгаши матбуот хизмати.
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 52

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech