Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
16 Aug 2019

    “SAMARQAND LIVE” телеграм каналида Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича Ўқув курси томонидан 2019 йил 10 июндан 2019 йил 5 июлга қадар амалга оширилган 88 соатлик ўқув курсларида дарс ўтган профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақлари бугунги кунга қадар берилмаётгани тўғрисидаги мурожаат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши томонидан жорий йилнинг
8 август куни 01/1867-сонли хат билан вилоят молия бошқармасига “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 майдаги
3-сонли баёни 6-бандида фуқаролар йиғинлари раислари учун ўтказиладиган икки ҳафталик (88 соат) минтақавий ўқувларга соатбай асосда жалб этилган профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларга тўланадиган маблағлар республика ёки маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилиши назарда тутилгани ва шундан келиб чиқиб, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳаражатларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ажратилишида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича мурожаат қилинган.

Вилоят молия бошқармаси ушбу масалани тезкорлик билан кўриб чиқилишини ва дарс ўтган профессор-ўқитувчиларнинг иш ҳақларини ижобий ҳал этилишига умид билдириб қоламиз. 

Вилоят маҳаллалар кенгаши


Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 87

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech