Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
15 Aug 2019

Пайариқ туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўш турган “Тиббиёт коллежи”га қарашли ётоқхона тўлиқ таъмирланиб, ҳудуддаги 33 нафар кам таъминланган оилалар жойлаштирилган.

2019 йил 6 апрелда ушбу ётоқхонанинг расман топширилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Алимова Гавҳар Зайировна иштирок этган.

Ушбу 33 нафар оиладан 7 нафари оилавий, 4 нафар якка ёлғиз фарзандлари йўқ оилалар, 4 нафари ногиронлиги бор оилалар, 18 нафари турмушидан ажрашган, боқувчисини йўқотган ва ёлғиз оналардан иборат бўлиб, уларни туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мамасолиева Дилфуза назорат қилиб турган.

Ушбу бўлмаган ҳолатни болаларнинг оналари 1993 йил туғилган Жуманазарова Гулрух Алишер қизи ва 1981 йилда туғилган Хидирова Сайёралар ўзаро жанжаллари орқали келтириб чиқарган. Бу ҳолат ҳеч қаерда рўйхатга олинмаган ва тасдиқланмаган.

Ҳолат бўйича жорий йил 1 август куни борган тез тиббий ёрдам машинаси ҳайдовчиси (30 294 ВАА) Юсупов Мансур, шифокор Салохиддинов Миркомил ва ҳамшира Тўрабоева Наргизалар билан суҳбат ўтказилган. Суҳбатда ўша куни улар қизнинг онаси билан тиббиёт бирлашмасига олиб келинган.

Гинеколог Рахмонов Муродга текширишга йўналтирган, аммо Рахмонов Мурод туман тиббиёт бирлашмасининг ваколати йўқлигини айтиб, ички ишлар органининг эксперт хулосаси зарурлигини айтган.

Қизнинг онаси Жуманазарова Гулруҳ Алишер қизи экспертизадан ўтказиш бўйича аризаси инобатга олиниб, вилоят суд-экспертизаси ушбу ҳолатни кўздан кечириб, зўрлаш аломатлари йўқлиги тўғрисида расмий хулоса берган.

Ҳолат тасдиқланмаган. Бугунги кунда бу ҳолат бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов-суриштирув ишлари якуни билан қўшимча маълумот тақдим этилади.

 

Вилоят маҳаллалар кенгаши

 

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 85

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech