Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
17 Aug 2019
2019 йил 15 август куни “Пайшанбаликлар” каналининг Телеграм мессенжига жойлаштирилган “Самарқандда туғилган кун” видеосига муносабат.
Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда кенг тарқалаётган ва шу жумладан, кучли танқид остига олинаётган  туғилган кунни ноодатий тарзда, ўта исрофгарчилик билан масҳарабозларча ўтказиш  Самарқандлик ёшлар орасида ҳам пайдо бўлмоқда.  Маълумот ўрнида шуни таькидлашимиз кераки  вилоят маҳаллалар кенгаши, ҳамда маҳаллаларда жамоатчилик камиссияларининг олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамай,  миллатимиз шаьнига тўғри келмайдиган “одат”лар қаердан пайдо бўлаяпти? Хўш, бунга сабаб нима?..Маънавий тубанликми ёки ғарб маданиятини кўр-кўрона ўзлаштиришми? Нима бўлганда ҳам бу тўқликка шўхликнинг ўта аянчли  кўринишидан бошқа нарса эмас.
Халқимизда бир мақол бор “Қуш уясида кўрганини қилади”. Тарбия аввало, оиладан бошланади, азизлар! Агарда ҳар бир ота-она фарзандининг тарбияси билан жиддий шуғулланганида еди бундай ҳолатларнинг олдини олган бўлар эдик. Жойларда ўрта талим муассасалари ходимлари, маҳалла оқсоқоллари ва маҳалла фаоллари, ҳожи ота ва ҳожи оналар томонидан ўтказилаётган суҳбатларнинг наҳот ёшларимизга таъсири бўлмаса?  Қани бу жараёнда жамоатчиликнинг ўрни ва ташаббуси? Қани фидойилик ва фаоллик? Ҳадислардан бирида Пағамбаримиз саллалоҳу алайҳи вассаллам айтадиларки “исрофгарчилик шайтоннинг севимли амалларидан биридир” исрофгарчиликлардан сақланиш амр қилинган.
Бундай ҳолатларга бефарқ бўлмайлик! Биргаликда курашайлик, бу барчамизнинг бурчимиздир!

   Вилоят маҳаллалар кенгаши матбуот  хизмати
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 54

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech