Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
21 Aug 2019
   Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов 16 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳақиқатдан ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятига баҳо бериб, раисларни улар фаолиятига дахлдор бўлмаган ишларга ва турли йиғилишларга жалб қилинишини танқид қилди. Бу албатта, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимлари учун ўз ишлари билан шуғулланишлари учун катта эътибор. Буни қандай қабул қилганимизни шу тизимда ишлаётган Тошпўлат Раҳматуллаевнинг ўзи ҳам яхши билади. Чунки, маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимларнинг ўз фаолиятига дахлдор бўлмаган тадбирларга жалб этилишининг кенгаш ишига қанчалик салбий таъсир этишини ўзимиз яхши биламиз. Бунинг учун турли “башорат”ларни айтиб, фол очиш шарт эмас.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бош директори Комил Алламжонов яқинда ўз чиқишида “ Сўз эркинлиги, дегани бу – бировни ҳақорат қилиш керак, бировни шарманда қилиш керак, дегани эмас ва блогер бўладими, оддий фуқаро бўладими ёки журналист бўладими ҳамма учун қонун тенг бўлиши керак” деган фикрни билдирган.
  Т.Рахматуллаев ҳам аввало журналист, қолаверса, айни пайтда шаҳардаги катта бир маҳалланинг оқсоқоли сифатида айтаётган, ёзаётган ҳар бир гапини пухта ўйлаб, бировнинг шаъни, қадр-қимматига тегмаган ҳолда баён этса мақсадга мувофиқ бўларди. Бировни ёмонотлиқ қилиш, турли гап-сўзларни тарқатишдан осони йўқ. Ҳарҳолда бундай ҳатти-ҳаракатни кўпчиликка бош бўлган оқсоқол қилмагани маъқул.
Сизга, ҳурматли Тошпўлат Раҳматуллаев айтар сўзимиз шу – ўз уйимизда туриб, ўзимизга тош отманг.

Вилоят маҳаллалар кенгаши
Матбуот хизмати
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 92

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech