Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
"Энг фаол фуқаролар йиғини" республика кўрик-танловининг Ургут туман босқичи бўлиб ўтди
17 Oct 2019
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида коррупцияга қарши курашиш борасида тарғибот ишларини такомиллаштириш, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва билимини ошириш, фуқаролар йиғинларида коррупция холатлари юз беришининг олдини олиш, ёшларда коррупцияга қарши кураш, фаол дунёқараш ва мустахкам фуқаролик нуқтаи назаорини шакллантириш, ушбу йўналишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда ваколатли муассаса ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорликни мустахкамлаш, соҳага оид қонунчилик хужжатларини кенг тарғиб қилиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Коррупцияга қарши кураш бўйича Республика идоралараро комиссияси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича  республика кенгашининг Қўшма қарорига асосан жорий йилнинг 17 октябр куни Ургут туман 31-сон мусиқа мактабида Фуқаролар йиғинлари ўртасида коррупцияга қарши кураш бўйича "Энг фаол фуқаролар йиғини" республика кўрик-танловининг Ургут туман босқичи бўлиб ўтди. Кўрик-танловда туманнинг 102 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан 11 та маҳалла фуқаролар йиғини иштирок этиб, туманнинг "Сўфи" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Каримов Бўрон фахрли 3-ўринни, "Юқори Бешкапа" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бердиев Улаш фахрли 2-ўринни эгаллашди. Кўрик-танловнинг фахрли биринчи ўринни эгаллаган "Украч" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Отамуродов Садриддин мутлоқ ғолиб бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. Кўрик-танлов қатнашчилари туман кенгашининг совғалари  ҳамда диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар

Ургут тумани маҳаллалар кенгаши ахборот хизмати
Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 28

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech