Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Фуқаролар тинчлигини сақлашда бошқа мутасаддилар ҳам масъул
19 Oct 2019

Самарқанд шаҳар маҳалла кенгаши томонидан Zarnews.uz сайтида эълон қилинган “Маҳалла оқсоқоллари айтилмаган тўйга келмади” сарлавҳадаги мақолада Самарқанд шаҳридаги Кимёгарлар қўрғони 29-даҳада жорий йил 15 октябрдан 16 октябрга ўтар кечаси соат 22:00 дан 23:50 гача машъал кўтариб, кўчани тирбанд қилган ва шовкини билан бутун шаҳарчани “тутди” қилган куёв жўраларининг маҳалла оқсоқоллари ёки посбонлари томонидан тартибга чақиртирмаганлиги юзасидан қуйидагиларни билдиради:

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттиради. Бироқ, бундай тадбирларни ўтқазишда миллий анъаналаримиз ва одоб-ахлоқ нормаларига мутлақо зид бўлган номақбул одатларнинг кириб келганлиги ачинарли ҳол. Ушбу “урф-одатлар” кенг жамоатчиликнинг ҳам ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда ва бу ҳолатларни бартараф этиш бўйича маҳалла фаоллари томонидан тегишли тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.         Жорий йилнинг 15 октябрдан 16 октябрга ўтар кечаси соат 22:00 дан 23:50 гача Кимёгарлар шаҳарчаси 29-даҳадаги тўйдан кейинги куёв жўраларнинг кўчада тирбандликни вужудга келтирганлиги ва уйқу пайти аҳоли тинчини бузганлиги юзасидан 18 октябрь куни “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғинининг кенгаш йиғилишида муҳокама этилди ва туй эгалари огоҳлантирилиб, ёшлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга кечки пайтда аҳоли тинчлигини таъминлаш бўйича масъул маҳалла участка нозири ва унинг ёрдамчиси – маҳалла посбонига тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўтказилаётган туй ва маросимларни бир ўзи тартибга сола олмайди ва бунда жамоатчилик вакиллари, ички ишлар ходимлари, нуроний ва дин уламмолари вакилларининг ҳамкорлиги талаб этилади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2019 йил 14 сентябрдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги № 2736-III/ҚҚ-592-III-сонли қўшма қарорининг моҳияти ҳам тўй ва маросимларда ортиқча харажат ва исрофгарчиликларга йўл қўймасликни ва бу билан ҳаммамиз биргаликда халқимиз фаровонлиги ва ривожини таъминлашни мақсад қилган.

Самарканд вилоят маҳалла кенгаши матбуот хизмати

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 54

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech