Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
ҲУРМАТЛИ НУРОНИЙЛАР!
30 Sep 2019


        Кейинги пайтларда жонажон юртимизда кекса авлод вакилларининг оила ва жамият ҳаётидаги иштироки кенгайиб, маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини шакллантиришда фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари аъзоларининг ўрни ошиб бормоқда.

         “1 октябрь -Халқаро кексалар куни” муносабати билан мамлакатимизда эълон қилинган “Кексалар ҳафталиги” доирасида меҳнат фахрийлари, кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга бўлган нуроний отахону-онажонларимиз иштирокида шарқона миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизга таянган ҳолда маънавий-маърифий учрашувлар, маданий тадбирлар ўтказилмоқда.

         Вилоятимиздаги 1095 та маҳалла фуқаролар йиғинларида ўтказилаётган тадбирларда таниқли шоирлар, ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, санъаткор ва кенг жамоатчилик вакилларининг иштирок этиши, кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган чексиз эҳтиромнинг ёрқин намунаси экани эътироф этилмоқда.

         Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши “1 октябрь-Халқаро кексалар куни” муносабити билан маҳаллаларда истиқомат қилаётган қадрли нуронийларимизни чин дилдан самимий муборакбод этади. Мустахкам соғлик, бахт, омад Сиз азизларга ҳамиша ёр бўлишини , оилалар тинчлигини мустахкамлашда, ёш авлодни миллий истиқлол руҳида тарбиялашда Сизнинг ўгитларингиз биз учун дастур эканлигини миннатдорлик ҳисси билан айтиб ўтмоқчимиз.

Ҳамиша ишингиз бароридан келсин, азизлар!

Вилоят маҳаллалар кенгаши ахборот хизмати



Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 55

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech