Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ" белгиланди.
2 Oct 2019

Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (816-сон, 27.09.2019 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланди.
Шунингдек, қарорга кўра:
вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмаларида раҳбар ўринбосарларидан бири жамоатчилик асосида кексалар масалалари учун масъул этиб белгиланади ва “Фахрийлар кенгаши” фаолиятини мувофиқлаштиради;
меҳнат жамоаларида пенсияга чиқиш арафасида бўлган меҳнат фахрийларини тақдирлаш ва нафақага кузатиш тадбирларини ўтказиб бориш амалиёти жорий этилади.
“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури асосида кекса авлод вакилларининг республика бўйлаб тарихий шаҳар ва зиёратгоҳларга саёҳати уюштирилади.
Қарор билан, шунингдек, “Кексалар маслаҳати” гуруҳлари тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.
Ушбу гуруҳларнинг асосий мақсади кексаларнинг муаммоларини манзилли ўрганиш ва бартараф этишдан иборат.

Азиз пайариқликлар. "Кексалар ҳафталиги" доирасида турли-ҳил учрашув, давра суҳбати, байрам тадбири ёки нуронийларнинг хонадонига бориб уларга меҳр улашиш кўзда тутилган. Шу муносабат билан, Сизлардан ўзингиз яшаётган ҳудуддаги нуроний отахон-у онахонларни дуосини олиб, уларнинг хурсандчилигига сабабчи бўлишда ўз ҳиссангизни қўшишингизни сўраб қоламиз.

Манба: www.facebook.com 


Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 105

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech