Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Маҳалла раиси қилган хатолиги учун маҳалладошларидан узр сўради
11 Oct 2019
Жорий йилнинг 9 сентябр куни «Samarqand-LIVE» телеграм каналида Ургут туман «Сариқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси томонидан маҳалла биносига осиб қўйилган эълон бўйича муносабат:

Осиб қўйилган эълон юзасидан Ургут туман маҳаллалар кенгаши вакиллари «Сариқтепа» маҳалла фуқаролар йиғинига бориб ҳолатни жойида ўрганишди. 
 Ўрганиш жараёнида ушбу эълон «Сариқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ч.Муродов томонидан маҳалла фаоллари билан маслаҳатлашмасдан ўзбошимчалик билан осиб қўйилганлиги аниқланди. 
Кенгаш томонидан маҳалла раисига фуқароларни ободонлаштиришга фақат ўз ихтиёрлари билан чиқишлари ва бунда маҳалла раиси халқнинг сайланган вакили сифатида аҳолини ўз орқасидан эргаштира олиши лозимлиги тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. 
Ҳолат юзасидан туман маҳаллалар кенгаши томонидан маҳалла раисига қаттиқ огоҳлантириш берилди. «Сариқтепа» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ушбу қилган иши нотўғрилигини тушуниб етганлигини ва келажакда бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини билдириб ўзининг маҳалладошларидан узр сўради.

Вилоят маҳаллалар кенгаши матбуот хизмати

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 40

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech