Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Охирги марта қачон театрга борганлигингизни эслай оласизми?
4 Oct 2019
Samarqand – LIVE телеграм каналида 03 октябр маҳаллада ишловчиларга мажбурий-ихтиёрий тарзда театр чипталари сотилаётганлиги юзасидан эьлон қилинган мақола юзасидан муносабат:  
Самарқанд вилоят маҳаллаллар кенгаши маҳалла ходимларининг мажбурий тарзда театрга чипта харид қилишларига йўл қўймаслигини маълум қилади. Қайси маҳалла ходими чипта олишга мажбурланган бўлса вилоят кенгашига  мурожаат этиши мумкин. 
Шу билан бирга, Вилоят кенгаши маҳалла ходимларининг театр, кино ва бошқа маданий тадбирларга ихтиёрий равишда қатнашиб, маънавий хордиқ олишлари тарафдори ҳам. 
Шаҳримиз аҳолисининг маданий хордиғи учун театр чипталари бор йўғи 10 минг сўмга сотилмоқда экан. Ваҳоланки тўйлардаги «ўйинчига» ихтиёрий равишда 10 минг ёки ундан ҳам кўп пул қистиришга тайёрмиз. 
Чипта учун туланаётган бу кичкина ҳак маданият ходимларининг меҳнатига муносиб деб ҳисоблайсизми? 
Улар биз ва сизни теарт орқали миллий ва дуньё маданий бойликлардан баҳраманд қилишмоқда-ку ахир!

Охирги марта қачон театрга борганлигингизни эслай оласизми? 

Вилоят маҳаллалар кенгаши матбуот хизмати

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 19

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech