Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Самарқандлик ёш бадминтончиларимиз Халқаро турнирда иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди
29 Jul 2019
   

      Жорий йилнинг 29 июль – 4 август кунлари Хитойнинг Ченду шаҳрида ёшлар ўртасида бадминтон бўйича Халқаро ўртоқлик турнири бўлиб ўтади. Хитой Халқ Республикаси Миллий бадминтон федерацияси ва “Сун Чин Лин” фонди томонидан ташкил этилган турнирда ўзбекистонлик 12 нафар ёш бадминтончилар ҳам иштирок этишади. 13 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилаётган халқаро турнирда ёшларимиз жаҳоннинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган тенгдошлари билан куч синашади ҳамда ўзаро тажриба алмашиш учун бир қатор ўқув-машғулот семинарларида ҳам қатнашади. Хитойда бадминтон барча ёш тоифасидаги инсонлар ўртасида кенг оммалашиб миллий спорт тури даражаси етган. Ушбу спорт тури бўйича нуфузли мусобақаларда энг яхши натижаларни хитойлик спортчилар қайд этиб келишаётгани бежиз эмас. Айнан шу сабабли юртимизда бадминтон спортини оммалаштиришда Хитой тажрибасини ўрганиш бўйича ҳамкорлик қилинмоқда.

Манба: https://samarkand.uz/

Манба: кўрсатилмаган / Кўришлар: 70

Сиёсат

Сўров

Ўзингизга керакли бўлган маълумотларни сайтимиздан топа олдингизми?
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech